Америкалик аёлни зўрлашда айбланаётгани сабаб​ Криштиану Роналду Португалия термасидан четлатилди

Футбол бўйича Португалия терма жамоаси сардори ва «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси доирасида 11 октябрь куни Польшага қарши учрашувда ва 14 октябрь куни Шотландияга қарши ўртоқлик ўйинида миллий терма жамоа сафида майдонга тушмайди.



Фото: Google Images

Associated Press’нинг хабар беришича, футбол бўйича Португалия миллий терма жамоаси раҳбарияти бу ҳақдаги қарорни АҚШда зўрлаш бўйича Роналдуга қарши иш қайтадан очилгани муносабати билан қабул қилган. Португалиянинг O Jogo нашри маълумотларига кўра, Роналду Миллатлар лигаси доирасида ноябрда бўлиб ўтадиган Польша ва Италияга қарши ўйинларни ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Германиянинг Der Spiegel нашри 34 ёшли америкалик Кетрин Майорганинг бошдан кечирганларини эълон қилган эди. Аёлнинг сўзларига кўра, Криштиану Роналду уни 2009 йил 13 июнида Лас-Вегасдаги меҳмонхоналарнинг бирида зўрлаган. Мақола эълон қилингач, Лас-Вегас полицияси Роналдуга қарши ишни қайта кўриб чиқишни бошлади.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.