NASA Opportunity қурилмаси қидирувларининг тўхтатилиш санасини маълум қилди

Марсни тадқиқ қилувчи Opportunity қурилмаси яна 45 кун фаол равишда қидирилади, деб қарор қилган NASA. Қурилмани қидириш ишлари икки ойдан буён давом этмоқда, бироқ агар жавоб бўлмаса, қидирувларни январда давом эттиришга қарор қилинган. NASA қурилманинг йўқолганини тан олмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.



Фото: «Корреспондент.net»

Қидирув қурилмаси ҳафтасига уч марта сигнал жўнатмоқда, бироқ жавоб келмаяпти. Opportunity’нинг йўқолишига чанг бўрони сабаб бўлгани айтилмоқда. Қуёш батареяси қувватлана олмаган ва ухлаш режимига ўтиб қолган.

Олимларнинг фикрича, бўрон тинганидан кейин қурилма уйғониши керак ва сигнал юбориш учун унга қувват етади. Қурилманинг қувват олиши учун етарлича ёруғлик керак. Бироқ Opportunity ишни тиклаш учун етарлича қувватни бера олмаса, муаммолар юзага келиши мумкин.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.