Amazon раҳбари сайловлар сабабли бир кунда 9 млрд долларга бойиди

Amazon раҳбари сайловлар сабабли бир кунда 9 млрд долларга бойиди


Amazon асосчиси ва дунёнинг энг бадавлат одами Жефф Безос АҚШ конгрессига оралиқ сайловлардан кейин АҚШ фонд биржасидаги савдода энг кўп пул топган одамга айланди.

Amazon акциялари нархи 7 фоизга қимматлашгач, Безоснинг бойлиги бир кунда 8,9 млрд долларга кўпайди. Forbes Real Time рейтингига кўра, айни вақтда миллиардернинг бойлиги 144,7 млрд долларни ташкил қилмоқда. У дунёнинг энг бой одами бўлиб қолмоқда. Унинг ортидан Билл Гейтс (97,1 млрд доллар) ва Уоррен Баффет (90,9 млрд доллар) келмоқда.

7 ноябрда сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилингач, барча молиявий индекслар юқорилаган. Мавҳумликни ёқтирмайдиган сармоячилар Dow Jones саноат индексини 500 пунктдан кўпроққа кўтаришган.

Amazon’нинг 16 фоиз акциясига эга бўлган Безоснинг бойлиги миқдори тез-тез ўзгариб турибди. Октябрда унинг бойлиги икки кун ичида 19 млрд долларга камайиб кетган. Бироқ умуман олганда, 2017 йилда миллиардернинг бойлиги фақат кўпайганди. Безоснинг бойлиги қисқа вақт ичида деярли 2 карра кўпайган, ваҳоланки ўтган йил у 80 млрд долларни ташкил қилган.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.