Ўзбекистонда Сайлов кодекси ҳамда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати бўлади

Ўзбекистонда Сайлов кодекси ҳамда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати бўлади


Ўзбекистонда сайлов ва референдумларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, шунингдек, фуқаролар конституциявий сайлов ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш бўйича умумэътироф этилган халқаро принциплар ва стандартлар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда сайлов тизими ва қонунчилиги босқичма-босқич либераллаштирилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ–4004-сонли қарорида ўз аксини топган.

Президент қарорида эътироф этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда демократик тамойиллар ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ишлаб чиқилган.

МСК Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда сайлов жараёнига “битта сайловчи — битта овоз” тамойилини амалга оширишни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини жорий этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Президент қарорида Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва котибияти ходимларининг штат бирликлари, уларга ҳақ тўлаш тартибига ҳам ойдинлик киритилган.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.