Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ишдан олинди


Сурхондарё вилояти ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Вилоят матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирокидаги йиғилишда ташкилий масала кўрилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Ахунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Эндиликда Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган. У шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.