«Барселона» ярим ҳимоячиси Коутиньо жароҳат олди

Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.



Фото: Google Images

Бразилиялик футболчи 7 ноябрь, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг 4-турида «Интер»га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олди. Унга чап оёқ мушаклари узилиши ташхиси қўйилган. Қайд этилишича, Коутиньо яқин 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди.

У «Барселона»нинг 11 ноябрь куни «Бетис»га қарши баҳсини ўтказиб юборади. Шунингдек, футболчининг 24 ноябрда «Атлетико»га қарши ўйинда ҳам майдонга тушиши сўроқ остида.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум Ла Лиганинг 11 та ўйинида қатнашиб, 4 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.