Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Dubai Cup мусобақасида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 12—20 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган Dubai Cup халқаро мусобақасида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.



Фото: ЎФА

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Япония, Кувайт ва БАА терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Равшан Ҳайдаров Дубайга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди:

Дарвозабонлар:

  • Умид Эргашев («Насаф»)
  • Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК)
  • Умид Ҳамроев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:

  • Ҳусниддин Алиқулов («Машъал»)
  • Илҳом Алижонов («Насаф»)
  • Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)
  • Ислом Қобилов («Бунёдкор»)
  • Ҳусниддин Ғофуров («Нефтчи»)
  • Шерзод Насруллоев («Насаф»)
  • Дилшод Саидов («Насаф»)
  • Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»)

Ярим ҳимоячилар:

  • Аброр Исмоилов («Нефтчи»)
  • Фаррух Икромов («Бунёдкор»)
  • Остон Урунов («Навбаҳор»)
  • Даврон Умиров («Металлург»)
  • Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»)
  • Ислом Кенжабоев («Насаф»)
  • Шароф Муҳитдинов («Насаф»)
  • Суҳроб Нуруллоев («Металлург»)
  • Ислом Рашидхонов («Насаф»)
  • Нурилло Тўхтасинов («Сўғдиёна»)
  • Абдулла Абдуллаев («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:

  • Азизбек Омонов («Локомотив»)
  • Миржаҳон Мираҳмадов («Бунёдкор»)
  • Бобур Абдиҳолиқов («Насаф»)

Dubai Cup халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувлар жадвали:

14 ноябрь, чоршанба

БАА — Кувайт 17:15

Ўзбекистон —​ Япония 20:00

17 ноябрь, шанба

БАА – Ўзбекистон 17:15

Япония — Кувайт 20:00

20 ноябрь, сешанба

Кувайт — Ўзбекистон 17:15

БАА – Япония 20:00

Изоҳ: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.