Трамп ҳукуматни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилди

Трамп ҳукуматни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилди


АҚШ президенти Дональд Трамп агар демократлар Мексика билан чегарада девор қурилиши молиялаштирилишини блоклаб қўйишса, ҳукумат ишини тўхтатиши мумкинлигини айтди.

Трампнинг айтишича, агар республикачилар назорат қилиниши демократларга ўтган янги вакиллар палатаси билан келиша олмаса шундай ҳолат бўлиши мумкин.

“Биз деворни истамоқдамиз, улар деворни истаётганимизни билишади. Унинг қисмларини эмас, бутун деворни... Мен ҳеч нарсани кафолатлай олмайман, бироқ бу юз бериши мумкин”, деб айтган Трамп Конгрессга оралиқ сайловлар якунларига бағишланган матбуот анжуманда.

АҚШда 6 ноябрда ўтган оралиқ сайловлардан кейин республикачилар вакиллар палатаси устидан назоратни бой беришган, бироқ сенатда кўпчиликни сақлаб қолишган.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.