Она ўз ўғлининг ҳушига келишини 12 йил кутди ва унинг кутишлари зое кетмади

Она ўз ўғлининг ҳушига келишини 12 йил кутди ва унинг кутишлари зое кетмади


Хитойда 12 йил комада ётган эркак ҳушига келди. Шу узоқ йиллар давомида унинг тепасидан онаси жилмади. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар берди.

Ван Шубао 2006 йилда автофалокатга учраган. У ўшанда 36 ёшда бўлган. Эркак жароҳатлар оқибатида фалажланиб, комага тушиб қолган.

Унинг онаси, ўшанда 63 ёшда бўлган Вэй Минъин ўғлини уйга олиб келиб, ўзи парваришлаган. Умидвор она 12 йил ичида ўғлининг даволаниши учун барча йиққан-терганини ишлатган, қарзга ботган ва ҳаттоки бир марта егулик олишга пули бўлмагани сабабли бир ой давомида фақатгина сув билан кун кўрган.

Онанинг бу уринишлари зое кетмади. Унинг ўғли узоқ йиллик комадан кейин кўзларини очиб, ҳаттоки табассум ҳам қилолди. Она ўғли ҳали ҳам ҳаракатлана ва гапира олмаётганига қарамай, умидини сўндирмаган.

“Мен жуда хурсандман. Умид қиламанки, у тўлиқ соғайиб кетади. Унгача мен таслим бўлмайман”, деб айтмоқда меҳрибон она.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.