Одил Аҳмедов гол урган ўйинда «Шанхай СИПГ» Хитой Суперлигаси чемпиони бўлди (фото+видео)

7 ноябрь, чоршанба куни футбол бўйича Хитой Суперлигасида 2018/19 йилги мавсум чемпиони номи маълум бўлди.



Фото: Twitter

29-тур учрашувлари якунига кўра, «Шанхя СИПГ» жамоаси Хитой чемпионати ғолибига айланди. Суперлига якунига 1 тур қолганда «Шанхай СИПГ» «Шенси Чанба» жамоасини ўз майдонида қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди. Шанхайликлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи жорий мавсум «Шанхай СИПГ» таркибида Хитой Суперлигасида 19 та ўйин ўтказди.



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: Twitter



Фото: «Championat.asia»

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.