Майкл Жексоннинг мухлислари унинг ўлганига шубҳа қилишмоқда

Майкл Жексоннинг мухлислари унинг ўлганига шубҳа қилишмоқда


Америкалик афсонавий поп-қўшиқчи Майкл Жексоннинг мухлислари унинг амакивоччаси Латоя томонидан қўшиқчининг туғилган куни 25 июнда унинг сағанасидан олинган видеони ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишмоқда. Хабар муаллифининг фикрича, сағанада Жексон номи битилган ёзувларнинг йўқлиги унда мурда ҳам йўқлигидан дарак бериши мумкин.


Король жив?! Фанаты Майкла Джексона утверждают, что его склеп пуст -...

Видеога қолдирилган изоҳлар эса бу тахмин қўшиқчи мухлислари орасида кенг тарқалганидан дарак беради. “Сиз ҳақсиз! Агар у бу ерга дафн қилинган бўлса, нима учун ҳанузгача ёзув йўқ?”, “Мен ишонаман, у тирик”, деб ёзишган мухлислар.

Қўшиқчининг мухлислари бунгача Жексоннинг ўлими саҳналаштиришдан бўлак нарса эмаслигини кўрсатувчи далиллардан бири сифатида турли ҳужжатлардаги номувофиқлар, жумладан полиция маълумотлар базасида қўшиқчининг ўлгани ҳақидаги ёзув йўқлигини ва ўлим ҳақидаги гувоҳномада хатолар борлигини айтишган.

Айтиш жоизки, Жексоннинг ўлими саҳналаштирилгани ҳақидаги гаплар унинг қўшиқлари рекорд миқдорга сотилгани ҳақидаги хабарлар ортида авж олмоқда. Қўшиқчи охирги йил 400 млн доллар “келтирган”. У 6 йилдан бери энг бадавлат марҳум юлдузлар рўйхатига етакчилик қилмоқда. Жексоннинг қўшиқларига ҳуқуқларга EMI Music Publishing, Mijac Music ва Sony компаниялари эгалик қилади.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.