«Ер гўзали—2018» танловида 23 ёшли Вьетнам вакиласи ғолиб бўлди (фото)

Филиппин пойтахти Манилада бўлиб ўтган «Ер гўзали—2018» танловида 23 ёшли Вьетнам вакиласи Фионг Кхань Нгуен ғолиб бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».



Фото: EPA

Таъкидланишича, Нгуен университетда ўқиб, маркетингни ўрганмоқда, инглиз тилида эркин сўзлашади ва мушукларни атроф-муҳитга мослаша олиш қобилияти учун яхши кўради.



Фото: EPA

Тақдимот ролигида қиз Вьетнам жанубидаги Меконг дарёсини сақлаб қолиш бўйича экологик лойиҳа ҳақида гапириб берди.



Фото: EPA

Олов гўзали, Сув гўзали ва Ҳаво гўзали унвонлари эса Мексика, Колумбия ва Австрия вакилаларига насиб қилган.



Фото: EPA

Танлов 2001 йилдан бошлаб ўтказиб келинади. Унинг асосий ғояси — атроф-муҳитга жиддий муносабатда бўлишга диққатни қаратиш. Барча иштирокчилар халқаро экологик лойиҳаларни тақдим этади. Танлов БМТ раҳбарлиги остида ўтказиб келинади.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.