АҚШда Европа ҳудудидан Россияга зарба бериш имконияти тасдиқланди

АҚШда Европа ҳудудидан Россияга зарба бериш имконияти тасдиқланди


Руминия ва Польшага жойлаштирилган ракетага қарши мудофаа тизимлари осонлик билан ҳужум уюштириш мажмуаларига айланиши мумкин, деб ёзади АҚШ ҲДК тадқиқот институти.

Ташкилот илгари Пентагонда ишлаган, ҳозирда Олимларни қўллаб-қувватлаш марказининг Осиё йўналиши бўйича раҳбари Абрахам Денмарк билан суҳбатлашди.

Унинг фикрича, Руминия ва Польшадаги Aegis Ashore мажмуалари Россия томон ҳужум позициясини «жуда осонлик билан эгаллаши» мумкин.

Ҳозирда Россия Руминия ва Польшада Tomahawk қанотли қурилмаларини учириш имкониятига эга Mark 41 қурилмаларининг жойлаштирилишини кичик ва ўрта масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартноманинг қўпол тарзда бузилиши деб баҳоламоқда.

АҚШ эса Россияни «Искандер-М» мажмуасининг 9М729 ракеталарининг ҳақиқий имкониятларини яширишда айбламоқда. Пентагон ракеталар Россия мудофаа вазирлиги билдирганидек 500 километр эмас, балки 5500 километр масофагача учиб боришини тахмин қилмоқда.

Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.