Фото: Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва шифокорлар бадантарбия машғулотларида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда спорт машғулотлари ташкил этмоқда. Машғулотларда вазирлик марказий аппарати ходимлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва проректорлари ҳамда республика даволаш муассасалари бош шифокорлари билан бир қаторда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.



Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

«Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, шахсий гигиенага амал қилиш, чиниқиш ҳамда турли зарарли одатлардан воз кечиш ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу жиҳатларга риоя қилсак, кўплаб хавфли хасталиклар, жумладан, миокард инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкологик касалликларнинг олдини олган бўламиз. Жисмоний фаол инсоннинг дунёқараши ва фикрлаши ҳам соғлом, меҳнатида эса унум бўлади. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, жумладан, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳам устувор вазифасидир», – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.



Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати



Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати



Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.