СССР гербидаги ўроқ 14 йил давомида хато тасвирланиб келган (фото)

СССР давлат гербида тасвирланган рамзлардан бири хато чизилган. Бу ҳақда «Дарё»га Санъатшунослик институти илмий ходими Темурхон Жаҳонов маълум қилди.



Фото: Темурхон Жаҳонов

1923 йилда тасдиқланган гербда ўроқ нотўғри чизилган, тўғрироғи, унинг тутқичи тескари тасвирланган. Аслида ўроқни ушлаш вақтида қулай бўлиши учун тутқичидаги қалинлашган қисми пастида бўлиши лозим эди.



Фото: Темурхон Жаҳонов

Эҳтимол, рассом умрида ўроқ ушламаган бўлиши мумкин, аммо давлатнинг размий белгисидаги хато эътиборсизлик оқибати эди.



Фото: Темурхон Жаҳонов

Кейинчалик барча герб акс этган расмий ҳужжатлар, купюраларда ҳам ушбу англашилмовчилик такрорланиб бораверган.



Фото: Темурхон Жаҳонов

Бу хато 1937 йилга келибгина давлат гербининг қайта тасдиқланиши билан бартараф этилади.



Фото: Темурхон Жаҳонов

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.