«Боксга кел! Мени сени ухлашга ётқизиб қўяман». Флойд Ҳабибга чақириқ билан чиқди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан фақат бокс қоидалари бўйича жанг қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда TMZ хабар берди.



Фото: Google Images

Биз жанг қиламиз. Мен ўзимга ўзим хўжайинман. У тарафда Ҳабиб нимани ўйлаётганидан хабарим йўқ, аммо биз бундай жангни ташкил этишимиз мумкин. У Instagram’да Лас-Вегасда жанг қилмайман деб ёзибди. Бироқ ҳаммамиз Лас-Вегаснинг жанглар пойтахти эканлигини яхши биламиз. Бу ерда сен нафақат жанг вақтида, балки ундан кейин ҳам ўзингни ҳақиқий профессионаллардек тутишинг лозим. У Макгрегор билан жангдан сўнг ўзини нопрофессионалларча тутди. Мен видеосини кўрмадим, бироқ каминага Ҳабибнинг аҳмоқона иш қилганини айтишди. Бокс ёки MMA? Ким ушбу жангни хоҳлайди? Ҳабиб менга чақирув ташлади. Демак, у менинг дунёмга киришига тўғри келади.  Фақат бокс — ўйин менинг қоидаларим бўйича. У менинг Макгрегорни қулата олмаганим ҳақида гапирибди. Унда боксга кел! Мен сени ухлашга ётқизиб қўяман. Мен Ҳабиб билан жангдан, Конор билан жангдаги маблағдан ҳам кўп пул ишлайман. Ўйлашимча, бу маблағ 200 миллион доллар атрофида бўлади.

Флойд Мейвезер, боксчи

Маълумот учун, аввалроқ Ҳабиб Флойдни жангга чорлаганди. Кейин эса фақат жанг Лас-Вегасда бўлмаслиги ҳақида гапирди. Флойд эса Лас-Вегасда у билан жанг қилишга тайёрлиги ҳақида баёнот берди.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.