Шифокорлар шамоллаган туркиялик эркакни хатолик сабабли 3 йил саратонга қарши даволади

Туркиялик эркакка хатолик сабабли нотўғри ташхис қўйилган — шамоллаш ўрнига унга лимфома онкологик касаллиги ёзиб берилган. Натижада мавжуд бўлмаган касалликдан даволаниш учун уч йил давомида у тўрт марта кимё терапияси курсини ўташга мажбур бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.



Фото: «Корреспондент.net»

Йилмаз Қизилўғлу даволанишни Эрзурум шаҳрида жойлашган Отатурк университети қошидаги касалхонада ўтаган. Унга ташхис иситма ва кучсизликдан шикоят қилгач, қўйилган. Уч йилдан сўнг ўз ҳолатидан шубҳа қилган эркак Анқарадаги шифокорларга мурожаат қилган ва у ерда саратон ташхиси рад этилган

Эркак унга саратон ташхисини қўйган касалхонани судга беришни кўзламоқда.

Эркакнинг айтишича, кераксиз кимё терапияси сабабли у бор кучидан ва сочларидан ажралган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.