Алина Кабаева номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди

Бадиий гимнастика бўйича Олимпиада ўйинлари чемпиони Алина Кабаева педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертацияни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Lesgaft номидаги жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий давлат университетида муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.



Фото: «РИА Новости»

Илмий кенгаш ҳимояни тинглаган ва уни маъқуллаган. Илмий даража изланувчи томонидан ҳужжатлар Москвага юборилгач, олинади.

Алина Кабаеванинг диссертация мавзуси «Бадиий гимнастикада мактабгача ёшдаги болаларни тайёрлашнинг спорт-соғломлаштириш босқичи таркиби» деб номланган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.