Испаниянинг Майорка оролидаги тошқин қурбонлари сони 12 кишига етди

Испаниянинг Майорка оролида тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди, деб ёзади «РИА Новости» Балеар ороллари фавқулодда операциялар хизматига таяниб.



Фото: AP

Арта шаҳри яқинидан икки киши — бир аёл ва бир эркакнинг жасади топилган. Аввалроқ бедарак йўқолган уч киши — икки нафар Германия фуқароси ва беш ёшли бола (Испания фуқароси) қидирилаётгани хабар берилган эди.

Шу тариқа, қурбонлар сони 12 кишига етди, улар орасида икки британиялик, Голландия фуқароси ва тахминларга кўра, икки германиялик бор.

Испания ҳукумати 11 октябрь, пайшанба куни Майорка оролига шошилинч молиявий ёрдам кўрсатиш учун у ерни «фалокат зонаси» деб эълон қилди.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.