ОАВ: Николай Глушков ФХХнинг «Аэрофлот» билан алоқлари ҳақида кўрсатма беришидан аввал ўлдирилган

Олигарх Борис Березовскийнинг дўсти, «Аэрофлот» раҳбарининг собиқ ўринбосари Николай Глушков (2018 йил баҳорида Лондонда ўлиги топилган) ФХХ авиакомпаниядан қандай фойдаланиши ҳақида кўрсатма бериш ниятида бўлган. Бу ҳақда The Wall Street Journal шарҳловчиси Алан Каллисон маълум қилди.



Фото: Reuters

Журналистнинг аниқлик киритишича, Глушков танишлари билан суҳбатда ўз режаларини ўртоқлашади. Россия махсус хизматларининг авиакомпания билан алоқалари ҳақида судда кўрсатма беришидан аввал, жорий йил март ойида унинг қизи 66 ёшли Глушковни Жанубий Лондондаги уйида бўғиб ўлдирилган ҳолда топади.

Британия полицияси ҳодисани қотиллик сифатида баҳоламоқда. Август ойида Скотленд-Ярд кузатув камералари муҳрлаган видеони эълон қилди: унда Глушковнинг уйи олдида ўлими куни қора микроавтобус тургани акс этган.

Ушбу воқеа Солсберида ГРУ собиқ жосуси Сергей Скрипални заҳарлашга уринишдан бир ҳафта ўтиб юз берди.

Журналистга кўра, Глушков 90 йилларда «Аэрофлот»нинг 14 минг ходимидан камида 3 минг нафари ФХХ ходими бўлганини даъво қилган. У махсус хизмат раҳбарига уларга ўзи маош тўлашини таклиф этганидан сўнг тайзиқлар бошланган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.