Tashkent Challenger—2018. Денис Истомин 18 ёшли теннисчига ютқазиб қўйди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ва 18 ёшли канадалик Феликс Алиассим Оге ўртасида Тошкент Челленжерининг чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсда Канада вакили ғалаба қозониб, мусобақада иккинчи бўлиб сараланган теннисчини чиқариб юборди, деб хабар беради Turon24 АА.



Фото: Turon24 АА

1 соат-у 17 дақиқа давом этган баҳда 6-7 ва 3-6 ҳисоблари билан канадалик ёш теннисчи ғалаба қозонди. ATP рейтингида 87-ўринда бораётган Истомин чорак финалга қадар Италия ва Қозоғистондан ташриф буюрган теннисчиларни мағлуб этишган эришганди. =

Феликс Алиассим Огенинг кейинги босқичдаги рақиби беларуслик Егор Герасимов бўлади. Ярим финалга, шунингдек, россиялик Евгений Карловский йўлланмани қўлга киритган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.