Жайҳунбек Назаров ўсмирлар Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиқди

Бугун, 11 октябрь санасида ҳам Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси дастлабки олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати.



Фото: МОҚ матбуот хизмати

Дзюдо бўйича микс баҳсларида Жайҳунбек Назаров Хорватия, Беларусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Беижинг» жамоаси номидан иштирок этган дзюдочилар финалгача етиб бориб, ғалаба қозонди. Шу тариқа ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлди.

Назаров финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Шу тариқа Жайҳунбек микс баҳсларида ўзига хос реванш олди.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) терма жамоамиз ҳисобига медаллар қўшиб қўйишганди.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.