Ерга янги таҳдид: Сайёра астероид-кентаврлар билан тўқнашиш оқибатида парчаланиб кетиши мумкин

Олимларнинг тахмин қилишларича, динозаврлар 3,8 миллиард йил аввал айнан астероид-кентаврлар билан тўқнашув оқибатида қирилиб кетган бўлиши мумкин, деб ёзади «VistaNews.ru»


Ерга янги таҳдид: Сайёра астероид-кентаврлар билан тўқнашиш оқибатида парчаланиб кетиши мумкин

Фото: «VistaNews.ru»

Астероид-кентаврлар бир вақтнинг ўзида комета ва астероидларнинг хусусиятларини ўзида мужассамлаштиргани учун ҳам шу номни олган. Юпитер ва Нептун яқинида улар кўп миқдорда тўпланган. Олимларнинг фикрича, улар исталган вақтда Ердаги ҳаётга путур етказиб, янги турларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Астероид-кентавр — бу нобарқарор орбитадаги чанг ва муздан таркиб топган қаттиқ жисм.



Фото: «VistaNews.ru»

Тахминан юз йилда бир марта гравитация таъсирида астероидлардан бири орбитадан чиқиб, Ер томон ҳаракатлана бошлайди.

Олимларни бундай метеоритларнинг аллақачон Марс яқинида учратилгани хавотирга солмоқда.

Ерга яқин астероид-кентавр 10 километр диаметрга эга. У исталган вақтда Ерга қараб ҳаракатланиши мумкин.

Вена университетининг астрофизиги Рудолф Дворжак ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги фикрларни билдирган:

«Бундай ҳодисалар ҳаётдаги мавжуд яшаш тарзини йўқ қилиб,янги турлар ҳосил бўлишига муносиб шароит яратиши мумкин».

Дворжакнинг ҳамкасби астроном Маттиа Галиацсо астероид-кентаврнинг Ерга қулаши оқибатларини баҳолади.

У вазиятнинг моделини яратди. Олимнинг тахминича, Ерда астероид қулаганидан сўнг 100 километрдан каттароқ ҳудудда тешик юзага келади. Сайёрага кўп ҳажмда сув ёғилади.

Астрофизиклар ҳозирда астероид-кентаврларни яқиндан кузатишга киришган. Ушбу жисмлар бугунги кунда Ерга жуда яқин жойлашган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.