Туркия оғир ҳарбий техникалар Идлибдан чиқарилганини маълум қилди

Туркиянинг барча оғир ҳарбий техникалари Суриянинг Идлиб провинциясидаги ҳарбийсизлантирилган ҳудуддан чиқарилди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.



Фото: «Корреспондент.net»

Таъкидланишича, ҳудуднинг барча хусусиятлари ва аҳоли пунктларининг жойлашишини ҳисобга олиб, Идлибдаги деэскалация ҳудудлари чегаралари бўйлаб эни 15—20 километр бўлган ҳарбийсизлантирилган ҳудуд ташкил қилинган.

Туркия Россия билан келишув доирасида ўз мажбуриятларини бажарган. Таранглик ва тўқнашув эҳтимолини пасайтириш мақсадида 10 октябрда Идлибдаги ҳарбийсизлантирилган ҳудуддан оғир ҳарбий техникаларни чиқариш жараёни якунланган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.