Помпео Эронни бутун Европа бўйлаб терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Эрон бутун Европа бўйлаб терроризмни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.



Фото: «РИА Новости»

Помпеонинг сўзларига кўра, Германия расмийлари дипломатик ниқоб остида ишлаган эронлик мансабдор Асадулла Асадийнинг Бельгияга экстрадиция қилинганини маълум қилган. Экстрадиция мансабдорнинг жорий йилнинг 30 июнида Париж яқинидаги сиёсий намойишда уюштирилиши Эрон томонидан режалаштирилган, бироқ олди олинган террористик фитнадаги роли сабабли амалга оширилган.

Помпеонинг қайд этишича, режалаштирилган терактнинг миқёси Эроннинг дунёдаги терроризмнинг асосий ҳомийси бўлиб қолаётганини кўрсатади. Бу фитна Эроннинг бутун Европа бўйлаб терроризмга кўмак беришда давом этаётганини ҳам ошкор қилади.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.