Малайзияда ўлим жазосини бекор қилишга қарор қилишди

Малайзия яқин орада ўлим жазосини бекор қилади. Бу ҳақда New Straits Times мамлакат бош вазири маъмуриятига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».



Фото: Depositphotos

Нашр маълумотларига кўра, Малайзия вазирлар маҳкамаси ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаб, парламентга кўриб чиқиш учун юборган. Олий жазони бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг 15 октябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

«Ўлим жазоси бекор қилинади, тамом-вассалом. Биз маълум бир муаммолар билан ишлаяпмиз… Биз ҳаммасини ўрганишимиз ва ушбу масала бўйича барча фикрларни тинглишимиз керак, амми бугунги кунда маъқулланган қарор ўлим жазосини бекор қилишдан иборат», — деди бош вазир.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.