Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шотландия термаси билан дуранг қайд этди

Бугун, 10 октябрь куни Испанияда бўлиб турган Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U17 терма жамоаси халқаро мусобақа доирасида Шотландия U18 термасига қарши кураш олиб бориши ҳақида аввалроқ хабар берилганди.



Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бироз олдин учрашув мазкур беллашув якунига етди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Шотландия терма жамоаси футболчиси Этан Жеймс ҳисобни очди. 58-дақиқада Шотландия дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ бажарган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси кейинги ўйинни 13 октябрь куни Бельгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.

10 октябрь, чоршанба

Шотландия – Ўзбекистон 1:1

Голлар: 1:0—32 Этан Жеймс, 1:1— 58 пенальти Жасур Жалолиддинов.

Ўзбекистон U17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Shamsиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов, Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.

Шотландия U18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДональдс, Эидан Фицпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.