Ҳабиб Нурмагомедов UFC президентига машинасини вайрон қилиш билан таҳдид қилди

UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ташкилот раҳбари Дэйна Уайтга машинасини вайрон қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида ёзув қолдирган.


Ҳабиб Нурмагомедов UFC президентига машинасини вайрон қилиш билан таҳдид қилди

Фото: Instagram

Ҳабиб шундай деб ёзади: «Дэйна Уайт, сенинг омадинг келди. Агар чемпионлик камарини бермаганингда, машинангни вайрон қилардим. Қани сенинг машинанг турадиган жой?».

UFC президенти ҳам бунга жавоб тарзида бу ишини Ҳабибнинг отасига айтишни изоҳ сифатида ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, 7 октябрь санасида Ҳабиб Конор Макгрегорни мағлуб этганди. Жангдан сўнг эса жанжал юзага келганди. Шундан сўнг Ҳабиб чемпионлик камаридан маҳрум этилиши мумкин деган хабарлар пайдо бўлганди.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.