Хитойлик эркакнинг бошида 5 сантиметрли мих аниқланди

Хитойнинг Хубэй провинциясида яшовчи 43 ёшли цемент заводи ходимининг бошидан мих топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.



Фото: «РИА Новости»

Эркак бир ҳафта давомида бош оғириғидан қийналган. Шифокорга мурожаат қилгач, компьютер томографияси текшируви тайинланган.

Текширув натижалари шифокорларни ва беморни ҳайратда қолдирган. Унинг бош суяги ичида 48 миллиметрли мих борлиги аниқланган.

Бунда эркакнинг соғлиғи билан боғлиқ бошқа барча кўрсаткичлар меъёрда бўлган.

Ходим михнинг қандай қилиб бошига кириб қолганини тушунтириб бера олмаган. Унинг айтишича, заводда кузатув камераларини назорат қилади ва унинг иши михлар билан боғлиқ эмас.

Эркак бош суякдаги бегона жисмни олиб ташлаш бўйича операцияни кутмоқда.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.