Ўзбекистон делегацияси Жаҳон банки ва ХВЖ йиғилишида иштирок этади


Фото: dailyreckoning.com

Ўзбекистон делегацияси 10-15 октябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган Жаҳон банки гуруҳлари ва Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

Делегация, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари делегациялари билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон делегацияси таркиби республика бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Холмуродов, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, раҳбар ва мутахассисларидан ташкил топган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Ўзбекистонда мамлакатнинг инвестицион ва туристик салоҳиятини ошириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган, ўрта шаҳарларни интеграциялашган ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштираётгани хабар қилинганди.


Манба: Kun.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.