Йил жангида Ҳабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорни таслим қилди (ВИДЕО)

АҚШда UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги чемпион россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақасининг асосий жанги бўлиб ўтди.



Фото: Google Images

1-раундда томононлар бир-бирини ўрганди. 2-раундда Ҳабиб кетма-кет зарбалар бериб Конордан устун кела бошлади. 3-раундда ҳам Ҳабиби ирландиялик рақибидан устун келди. 4-раундда эса Ҳабиб Конор таслим этди. Шу тариқа россиялик спортчи енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолишга эришди.



Мазкур ғалаба Ҳабиб Нурмагомедов учун фаолиятидаги 27-жангидаги 27-ғалаба бўлди, Макгрегор эса ўз фаолиятидаги 4-жангда мағлуб бўлди. Конор бунгача 21 жангда ғалабага эришган.

Манба: Daryo.uz

Copyright © 2018. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.