НАТОда Шойгунинг самолётига қирувчи самолёт яқинлашгани сабаби тушунтирилди

НАТОда Шойгунинг самолётига қирувчи самолёт яқинлашгани сабаби тушунтирилди


НАТОнинг F-18 қирувчи самолёти Болтиқ денгизи устида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолётига уни индентификация қилиш учун яқинлашган. Бу ҳақда НАТО вакилига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия самолёти НАТО ҳудудига яқин учган ва шу сабабли у томон НАТОнинг Болтиқда ҳаво ҳудудини патруллаш таркибидан қирувчи самолётлар жўнатилган. “Самолёт танилиши биланоқ НАТО самолётлари базага қайтган”, деб айтган НАТО вакили.

Унинг айтишича, альянсда Россия самолёти бортида ким бўлганидан бехабар бўлишган.

Испания ОАВда маълум қилинишича, НАТО самолёти F/A-18 Hornet самолётига ўхшаш бўлган, у Испанияга қарашлидир. Самолёт Литванинг Шяуляйе шаҳрида НАТО миссияси доирасида вақтинчалик жойлаштирилган.

13 августда НАТОнинг F-18 самолёти Шойгу кетаётган самолётга яқинлашишга уринган. Вазиятга самолётни кузатиб борган иккита Су-27 самолёти аралашиб, НАТО самолётини нарига кетишга мажбур қилган. Ушбу ҳолат видеода қайд қилинган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.