Тутанхамоннинг тошдан ясалган бюсти салкам 6 млн долларга сотилди

Фиръавн Тутанхамонга тегишли тошдан ясалган бюст Миср ҳукуматининг норозилигига қарамай, Лондондаги Christie’s аукционида салкам 6 миллион долларга сотилди, деб хабар беради «Мир24».



Фото: «Koorespondent.net»

Аукцион уйининг маълумотларига кўра, фиръавн Тутанхамон юзининг тасвири туширилган 28,5 сантиметрли Миср худоси Амоннинг ҳайкали 5,97 миллион долларга сотилган. Харидорнинг исми ошкор этилмади.

Аввалроқ, Миср Ташқи ишлар ҳамда Қадимий буюмлар билан шуғулланиш вазирликлари аукционда сотувга қўйилган қадимий санъат асари мамлакатдан ноқонуний усулда олиб чиқиб кетилганини маълум қилганди.

Аукцион маъмуриятининг таъкидлашича, сотувга қўйилган лот 1970 йилларда немис коллекционери томонидан сотиб олинган. Бундан ташқари Christie’s бюстга сўнгги 50 йил ичида эгалик қилган инсонларнинг рўйхатини ҳам эълон қилган. Миср томонининг таъкидлашича, бюст Луксордаги Каркарнас ибодатхонасидан ўғирлаб кетилган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.