ТИВ Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига махсус маълумот билан чиқди 

ТИВ Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига махсус маълумот билан чиқди 


Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 1 июль санасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси консуллик бўлими негизида етти каналли Call-center ишга туширилди.

Call-center орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эгалар.

Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд. Автоматик жавоб бериш тизими қўнғироқ қилаётган шахсга маълумот олиш ёки оператор билан боғланиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради. Шунингдек, операторлар яқин муддатда жавоб бериши мумкинлиги ва мурожаат қилувчининг кутиш навбати ҳам айтилади. Кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида барча қўнғироқлар ёзиб олинади.

Call-center рақамлари:

+7 499 2300076, +7 499 2383620.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими консуллик округига Россия Федерацияси Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва области, Москва шаҳри, Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Владимир области, Воронеж области, Ярослав области) кириши эслатиб ўтилган.

- Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси (Узоқ Шарқий федерал округ):

690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй. e-mail: gkuzvlv@mail.ru, тел.: +74232604808, +74232604800;

- Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси (Урал федерал округи):

620075, Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси, 22-уй, 6-қават. e-mail: abdusalomx@yahoo.com, тел.: + 7 (343) 2723133; +7 965 5194222 факс: + 7 (343) 2723166

- Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси (Волгабўйи федерал округи):

420107, Қозон шаҳри, Спартак кўчаси, 6-уй, «Сувар-плаза» бизнес-маркази. e-mail: kaz.uzconsulate@mfa.uz, тел.: +7 843 5265565, +7 843 5265564, факс: +7 843 5265563;

- Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси (Сибир федерал округи):

630005, Новосибирск шаҳри, Ломоносов кўчаси, 55Б-уй. e-mail: consul2011@inbox.ru, тел.: +7(383) 2460485, 2460484, 2460463, 2460464; Факс: +7(383) 2460462;

- Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонаси (Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округ):

344066, Ростов-Дон шаҳри, Суворов кўчаси, 28. Тел: +7 (863) 285 50 57;

- Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Шимоли-ғарбий федерал округ):

190005, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй; e-mail: gkruspb@mail.ru, Тел: +7 812 6010628, Телеграмдаги рақам +7-965-029-41-49.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.