Рустам Ражабов: Асакадаги автозавод тахминан 1 млрд доллар туради

Рустам Ражабов: Асакадаги автозавод тахминан 1 млрд доллар туради


Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги автомобиль заводининг тахминий нархи қанча эганига ойдинлик киритди. ОАВ вакиллари иштирокида заводга ташкил этилган пресс-тур доирасида шундай маълумот берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Асакадаги автомобиль ишлаб чиқариш жуда мураккаб станоклар ва технологияларга эга. Биргина йиғув цехининг ўзи 4 қаватли таркибий қисмдан иборат. Қолаверса, шундай нодир ва ноёб технологиялар борки, уни дунёда фақат бир корхона ёки компания ишлаб чиқариб, етказиб беради. Бутун завод тахминан 1 млрд доллар туради», - деди Uzauto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабов.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.