Навоийда фуқаро қурилиш моллари савдосига пул тикиб, 248 миллион сўмга алданиб қолди

Навоийда фуқаро қурилиш моллари савдосига пул тикиб, 248 миллион сўмга алданиб қолди


2019 йил 5 июнь куни Навоий шаҳри Ибн Сино кўчасида яшовчи 30 ёшли С.Д. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У 2017 йил август ойидан 2019 йил апрель ойигача бўлган вақт оралиғида Андижон тумани Хартум ҚФЙда яшовчи 34 ёшли А.Ю. унга қурилиш моллари савдосига пул тикиб, ушбу савдодан юқори даромад олишини айтиб, фирибгарлик йўли билан 248 835 000 сўм пулларини олганлигини ва ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ю. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.