Тошкент шаҳар ҳокимлиги Автомобиль йўллари қўмитасидан узр сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Автомобиль йўллари қўмитасидан узр сўради


2019 йилнинг 29 июнь куни Kun.uz сайтида "Эски трамвай йўлларини таъмирлаш учун "Автойўл" пул олган, аммо ишларни бажармаган" номли мақоласи эълон қилинган эди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шаҳардаги эски трамвай йўллари таъмири билан боғлиқ саволга шаҳар ҳокими "Албатта, трамвай йўлларини таъмирлаш 3 йил илгари "Автойўл" ташкилотига тегишли бўлган. Пули ҳам олинган, лекин ҳозирги ҳолатда қолиб кетган", дейилган. Бундан ташқари, мазкур йўлларнинг бугунги кунда фойдаланишга қабул қилинмаганлиги ҳамда юзага келган аҳвол учун жавобгарлик масалалари ҳам кўтарилган.

Ушбу мақола юзасидан 2019 йилнинг 6 июль куни сайтда Автомобиль йўллари қўмитаси "Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУКнинг муносабати эълон қилинди.

Унда Автомобиль йўллари қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбариятини жавобгарликни бошқа ташкилотларга юкламасликка чақирди. Шунингдек, қўмита пойтахт ҳокимлигидан уч йил олдинги юридик ҳужжатлар билан чуқурроқ танишиб, моҳиятни чуқурроқ англаб, ундан кейин аниқ маълумотлар асосида баёнотлар беришни илтимос қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур масалани ўрганган ҳолда тушунмовчилик юзага келганлигини маълум қилди ва бунинг учун Автомобиль йўллари қўмитаси "Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУКдан узр сўради.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.