Тунисдаги терактлардан сўнг давлат идораларида бурқа тақиш тақиқланди

Тунис аёлларига давлат идораларида бурқа таъқиб юриш тақиқланди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, Тунис бош вазири Юсуф Шаҳид бу ҳақда тегишли қарор имзолаган.


Фото: AP

Қарор июнь ойи охирида Тунис марказида содир бўлган иккита терактлдан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган.

Ҳудкушлар томонидан содир этилган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, етти нафари жароҳатланганди. Терактлар Тунис полицияси ва терроризмга қарши кураш бошқармаси ходимларига қарши қаратилган бўлган.

Аввалроқ бурқа та’қиш Жазоир, Туркия, Дания, шунингдек, Сербиянинг Косово ва Метохия автоном ҳудудларида тақиқланган эди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.