Amazon асосчиси Жефф Безос расман ажрашди. Энди унинг собиқ рафиқаси дунёнинг энг бой одамлари рейтингига кириши кутилмоқда

Amazon раҳбари Жефф Безос ва унинг рафиқаси Маккензи расман ажрашди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Никоҳ бузилганлигини расмийлаштирувчи ҳужжат Вашингтонгнинг Кинг округи судьяси томонидан 5 июлда имзоланган.


Фото: AP

Қайд этилишича, ажрим жараёнининг тугалланиши Безоснинг собиқ рафиқасига дунёда энг йирик интернет дўкон бўлган Amazon компанияси акцияларининг 19,7 миллионини (4 фоизи) топшириш тартибининг бошланиши бўлади.

Акциялар пакети 38,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу Маккензи Безосга Bloomberg томонидан тузилувчи дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 22-ўринни эгаллашига сабаб бўлади.

Безос 2018 йилнинг март ойида Forbes журнали ҳар йили тузувчи дунёнинг энг бой кишилари рейтингида биринчи ўринга кўтарилган эди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.