Давлат ҳиёнатида гумонланиб қўлга олинган шахс Россия президентининг Урал округидаги вакили ёрдамчиси бўлиб чиқди

Тергов қўмитаси Москванинг Лефертовск судидан ФХХ томонидан давлатга ҳиёнатда гумонланиб ушланган Россия фуқароси Александр Воробьевни ҳибсга олинишини сўради, деб хабар беради Meduza.



Фото: «Доступ» АА

Воробьевнинг ўзи суд мажлисида Россия президентининг Урал федерал округидаги ваколатли вакилининг ёрдамчиси бўлиб ишлашини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Александр Воробьев 2018 йилнинг июлида идора раҳбари Николай Сукановнинг ёрдамчиси этиб тайинланган. Шу йилнинг ўзида «Россия президенти томонидан миннатдорчилик мактуби билан тақдирланган». Воробьев Россиянинг учинчи даражали ҳақиқий давлат маслаҳатчиси ҳисобланади.

Унинг жиноий ишига оид материаллар ошкор этилмаган. Манбаларнинг таъкидлашича, Воробьевдан Польша фуқаролиги паспорти ва овоз ёзиб олувчи махсус аппарат олиб қўйилган.

Давлат ҳиёнатида айбланган шахслар 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.