Минскда портлаб кетган мушакбозлик иши бўйича Россия компаниясининг икки нафар ходими қўлга олинди

Беларусь Республикасининг мустақиллик кунида отилган мушакларни етказиб берган Россия компаниясининг икки нафар ходими Минскда қўлга олинди, деб хабар беради Meduza.



Фото: BBC

Қўлга олинганларнинг исми ошкор этилмади, фақатгина улардан бирининг ёши 25 да, иккинчисиники 28 да эканлиги айтилмоқда. Улар пиротехника воситалари билан ишлаш қоидаларини бузганлиги учун инсон ўлимига сабабчи бўлганликда гумонланмоқда.

Тергов қўмитасининг маълум қилишича, компания ходимлари мушаклар билан ишлашда кўзда тутилмаган усул — «пиротехника зарядларига мортир орқали механик таъсир кўрсатиш»дан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Минскда бўлиб ўтган мушакбозлик оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.