ОТБ Ўзбекистон билан янги шериклик стратегиясини маъқуллади

ОТБ Ўзбекистон билан янги шериклик стратегиясини маъқуллади


Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон билан янги шериклик стратегиясини маъқуллади. 2019-2023 йилларга мўлжалланган беш йиллик шериклик стратегияси ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Янги шериклик стратегияси доирасида ОТБ аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва сифатли янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳукуматнинг узоқ муддатли вазифаларини қўллаб-қувватлайди.

“Стратегия орқали сав таъминоти ва санитария, автомобиль ва темир йўлларни яхшилаш, ишлаб чиқаришни таъминлаш ва боғдорчилик маҳсулотлари экспорти, самарали ирригация тизими ва аҳоли ва бизнес учун ишончли электр энергиясини таъминлашни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Аҳоли яхшиланган тиббий хизматлардан фойдаланади. ОТБ шунингдек, ёшлар замонавий касбларни эгаллашида ҳукуматга кўмак беради”, - деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини.

Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлганидан буён умумий қиймати 7,7 млрд долларлик 72 та заём олган. Шунингдек, банк акционерлик капитали кўринишида 6 млн. доллар, кафолат шаклида 218 млн. доллар ва техник кўмак гранти кўринишида 93,1 млн. доллар ҳам ажратилган. 2018 йилда ОТБ умумий қиймати 1,1 млрд. долларлик 5 та заём ажратган. Улар энергия самарадорлигини ошириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини яхшилаш, фермерлар ва мева-сабзавот ишлаб чиқарувилар учун молиявий имкониятлар яратиш, Ўзбекистонниг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти ва иқтисодий бошқарув соҳаларига ажратилган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.