Олтин нархи рекорд даражада қимматлади

Олтин нархи рекорд даражада қимматлади


Лондон металлар биржасида 24 июнда бўлиб ўтган савдолар якунига кўра, олтин нархи 1,4%га ошиб, бир унцияси (31,1 грамм) 1439,21 долларга тенг бўлди. Сўнгги бор олтин нархи 2013 йил майда шу даражада қимматлаган, бир унцияси нархи 1428,3 доллар бўлганди.

Экспертларнинг фикрича, нархнинг кўтарилишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг чигаллашуви сабаб бўлган.

Геосиёсий кескинликдан ташқари, АҚШ федерал резерв тизимининг ва баъзи давлатлар марказий банкларининг базавий фоиз ставкаларини тушириш тўғрисидаги баёнотлари ҳам олтин нархи ошишига сабаб бўлди. Инвесторлар долларнинг заифлашувини кутиб, омонатларини олтин билан таъминланган бижа фондларига кўчиришмоқда.

Давлатлар марказий банклари ҳам олтин сотиб олишни кўпайтирди. Масалан, Россиянинг олтин-валюта захиралари 14 июнь ҳолатига 504,5 млрд долларга етди, ўсиш ҳафтасига 1,8 млрд долларни ташкил этган. Бу 2014 йил мартидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.