Олтинсой туманига янги ҳоким тайинланди

Олтинсой туманига янги ҳоким тайинланди


Бугун, 22 июнь куни Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Уни Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борган.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, сессияда туманни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар танқидий баҳоланиб, қўлга киритилган ютуқлар билан бирга мавжуд муаммоларни ечиш, одамларни ўйлантириб, ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш борасидаги вазифалар таҳлил қилинган. Қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилган.


Сессияда ташкилий масала кўрилган: Эркин Бозорович Бойниязов Олтинсой тумани ҳокими вазифасидан озод қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Алишер Туробович Жумаев Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.