Путин: Россия Украина билан алоқаларни албатта тиклайди

Москва Киев билан алоқаларни тиклайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Мир» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».



Фото: EPA

Путин Украинада Владимир Зеленский ҳокимиятга келганидан сўнг икки давлат муносабатлари келажагини қандай кўраётганига изоҳ берди.

«Биз шак-шубҳасиз алоқаларимизни тиклаймиз. Бир халқнинг турли қисмлари ўртасидаги муносабатлар бундай қолиши мумкин эмас. Сиёсий элиталар билан муносабатларимиздан қатъий назар шундай бўлади», — деди Россия президенти.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.