Airbnb Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган янги хизматни ишга туширмоқда

Airbnb янги хизматни ишга туширмоқда. Компания мижозларга Жюль Верннинг «Дунё бўйлаб 80 кун» романи қаҳрамонлари мисолида дунё бўйлаб саёҳат қилишни таклиф этмоқда, деб хабар қилади Spot.


Фото: Spot

Дастур иштирокчилари 12 ҳафта давомида саёҳат қилади. Жюль Верн романининг бош қаҳрамонининг сафари каби ушбу саёҳат ҳам Лондонда бошланади. Лекин кейин маршрутлар ажралиб кетади.

Дастур иштирокчилари саёҳат давомида Руминия, Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Янги Зеландия, Япония, АҚШ ва Лотин Америкаси мамлакатларини ўз ичига олган 18 та давлатга ташриф буюради. Ҳар бир тўхташ вақтида иштирокчиларни ўз маданияти ва анъаналари билан таништирадиган маҳаллий аҳоли кутиб олади.

Сафар 2019 йил 1 сентябрда бошланади. Сафарнинг нархи 5000 доллардан бошланади. Бу миқдор турар жой, овқат ва трансфер ҳаражатларини ўз ичига олади, лекин Лондонга чипта нархини ўз ичига олмайди.

Маршрут Airbnb’нинг янги йўналиши — 2016 йилда ишга туширилган Airbnb Experiences (Таассуротлар) лойиҳасининг бир қисми бўлган Adventures (Саргузаштлар) доирасида ишлаб чиқилган.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.