«Ўшанда ёнимда ҳеч ким қолмади». Алишер Узоқов «запрет»га тушган йиллари ҳақида гапирди (видео)

Актёр, режиссёр, бошловчи Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.



Фото: Instagram / @alisheruzakov_official

Суҳбат давомида Алишер Узоқов сабабини аниқ билмасдан 3,5 йиллик «запрет»да юргани ҳақида гапирди.


Депрессия бўлади, шунча қийинчиликни депрессиясиз ўтказиш учун одам без бўлиши, юзи ва юраги эшшакнинг терисидан бўлиши керак. Тақиқдан кейин анча кўзим очилди, ишимга бўлган муносабатим ўзгарди. Мен аввалги Алишер эмасман. Бутунлай ўзгардим. Бошимдан ўтганларини душманимга ҳам раво кўрмасдим. Чунки фақат кино соҳасида ижод қилаётган ижодкор учун шунчаки 3,5 йил уйда ўтириш жуда қийин. ‘Запрет’ сабабини билмайман. Ҳеч ким бунинг сабабини, нимагалигини айтмаган. Ўша пайтлар ёнимда ҳеч ким қолмади, эшигимни биров тақиллатиб келмади. Шунинг учун ҳам ҳозир кимдир келиб яхши гапирса, уни нима учун бунақа гапираётганини яхши биламан. Ўшандан сўнг ишимга, соҳага бўлган муносабатим ўзгарди.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр, продюссер

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.