Президент мактабларига 15 мингдан ортиқ талабгор ҳужжат топширди

Президент мактабларига 15 мингдан ортиқ талабгор ҳужжат топширди


1 июндан 12 июнгача Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига жами 15 699 талабгор ҳужжат топширди.

Жумладан 4961 та ҳужжат (31%) онлайн, 10 738 та ҳужжат (69%) оффлайн топширилган.

Қуйида ҳужжатлар топширилишининг ҳар кунлик динамикасини кўриш мумкин:


Бугунги кунга қадар номзодлар ўртасидаги рақобат қуйидаги нисбатда бормоқда:

Қорақалпоғистон Республикаси 4106 та ҳужжат (1 ўринга 28 талабгор), Хоразм вилояти 4778 та ҳужжат (1 ўринга 33 талабгор), Наманган вилояти 3692 (1 ўринга 26 талабгор), Тошкент шаҳри 3123 та ҳужжат (1 ўринга 22 талабгор).

Ҳужжат топширган номзодларнинг 7953 нафари ўғил бола ва 7746 нафари қиз болалардан иборат.

Президент мактабига ҳужжат топширган номзодларнинг синфлар кесимида қуйидагича тақсимотни ташкил этди:


Президент мактаби ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишни таъминлашга қаратилган.

14 та Президент мактаби Ўзбекистон президентининг «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинади.

2019 йилда Президент мактаб-интернатларини Тошкент, Хива, Нукус ва Наманганда очиш режалаштирилмоқда.

Президент мактабларида бепул умумий ўрта таълим берилади.

Президент мактабларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаш орқали иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитиш тизимини шакллантириш, шунингдек, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий бой ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш кафолатларини таъминлашдан иборат.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.