Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилди


Бугун, 13 июнь куни ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

«Икки давлат раҳбарлари Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашди. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва чегараолди ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди», дейилади хабарда.


Сооронбай Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдиришди.

ШҲТнинг навбатдаги саммити 13-14 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтади.

Айни вақтда ШҲТ таркибига 8та давлат – Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон киради. 4та давлат – Мўғулистон, Эрон, Афғонистон ва Беларусь кузатувчилар, яна 6 давлат – Шри-Ланка, Туркия, Озарбойжон, Афғонистон, Камбожа ва Непал мулоқот бўйича шериклар мақомига эга.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.