Роналду жамоадошининг энг яхши деб тан олинишига ғайрилик қилди (видео)

Роналду жамоадошининг энг яхши деб тан олинишига ғайрилик қилди (видео)


9 июнда Португалия терма жамоаси УЕФАнинг янги мусобақаси – Миллатлар лигаси финалида Нидерландияни мағлуб этиб, мусобақанинг илк ғолибига айланди. Бироқ Португалия сардори Криштиану Роналдунинг навбатдаги унвонни қўлга киритишидан хурсандчилиги жамоадоши Бернарду Силва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинишидан бироз “хира тортди”.


Роналдунинг мусобақанинг энг яхши ўйинчиси номи унга берилмагани учун жамоадоши ютуғига ғайрилик қилгани телекамералар нигоҳига тушган. Видеода Силвани ҳамма табриклашга тушиб кетган пайтда, Роналдунинг норози қиёфада тургани, жамоадошини номига бўлса ҳам табриклаб қўймаганини кўриш мумкин.

Футболчининг бундай муносабати видеоси интернетда тезда тарқалган. “Мана Роналду жамоадоши учун қанчалик хурсанд бўлмоқда”, деб киноя қилган фойдаланувчилардан бири.

Бернарду Силва Миллатлар лигаси финал қисмида терма жамоасининг иккала ўйинида ҳам иштирок этди. У ўз ҳисобига иккита голли пас ёзиб қўйган. Роналду эса учта тўп билан мусобақа финал қисмининг энг яхши тўпурарига айланди. 34 ёшли футболчи барча голларини ярим финалда Швейцария терма жамоаси дарвозасига киритган.

Финалдаги ягона голни эса Гонсалу Гедеш айнан Силванинг узатмасидан кейин киритганди.

loading...

Copyright © 2019. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.